Цистит касаллиги


Халқ табобатида циститни даволаш | Hordiq.uz

Халқ табобати инсонга ҳар қандай касалликнинг олдини олиш, уни енгилроқ йўл билан даволаш, уй шароитида турли хасталиклардан халос бўлиш ва ниҳоят ортиқча сарф-харажатлардан қутулишга ёрдам беради.

“Халқ табобати билан циститни даволаш мумкинми?” деган саволга жавоб беришдан олдин цистит ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак.

ЎТКИР ВА СУРУНКАЛИ ЦИСТИТНИНГ БОШЛАНИШИ

Цистит — пешоб йўллари шиллиқ қатламининг шамоллаш жараёни. Бу касаллик, асосан, 20-40 ёшли аёлларда учрайди. Кам ҳолатда эркакларда ҳам учраши мумкин. Аслида, цистит кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади. Бу касалликка эндигина чалинганлар дастлаб унинг ўткир формасини бошдан ўтказишади. Агар вақтида даволанишмаса, касаллик чуқурлашиб, сурункали циститга ҳам айланиши мумкин.

Ўткир циститнинг бошланғич даврида ҳожатга борганда сийдик йўлларида қаттиқ оғриқ ва баъзида тана ҳароратининг ошиши кузатилади. Бундан ташқари, тез-тез ҳожатга қатнаш ҳам бу касалликнинг бошланганидан далолат беради.

Агар худди шу элементлардан бошқа ҳолатлар кузатилса, яъни касаллик бошланган вақтда кўнгил айниши, қусиш ва пешобнинг ранги хира бўлиб қолиш ҳолатлари юз берса, бу циститнинг аломатлари эмас.

ПАРҲЕЗ —  ЦИСТИТ УЧУН ЭНГ ЯХШИ МУОЛАЖА

Циститга чалинмаслик ва ундан халос бўлиш учун:

алкоголли ичимликлар, қаҳва ва аччиқ таомлардан воз кечиш лозим;

кўпроқ суюқлик ичиш керак. Бу пешоб йўлларини тозалайди. Клюква (қизил, нордон мевали бута ва унинг меваси)дан тайёрланган морсдан кунига икки литр ичиш лозим;

янги тайёрланган сабзи, олма ва лавлаги шарбатини кунига 2 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин 300 мл дан ичиш фойдали. Бу шарбатлар пешоб йўлларида оғриқ ва ачишишни камайтиради;

кўпроқ сабзи, клюква, сельдерей, спаржа — сарсабил (кўп йиллик сабзавот ўсимлиги), брюсник, шивит, петрушка (кашничсимон кўкат) ва қайин шарбатини истеъмол қилиш лозим.

ЦИСТИТНИ ХАЛҚ ТАБОБАТИ БИЛАН ДАВОЛАШ

1. Қизил рангли пишиқ ғиштни оловда қиздириб, эмалли, сирланган челакка солиш, кейин бел ва оёқларни адёлга ўраб, 20 дақиқа давомида челакка ўтириш лозим. Сўнг бел ва оёқни қуп-қуруқ қилиб артиб, ўраниб ётиш керак. Бу муолажа кунора 3-4 марта такрорланса, циститдан бутунлай халос бўлиш мумкин.

2. Петрушканинг бир чой қошиқ уруғига 1 стакан қайнатиб совитилган сув қўшилади ва салқин жойга 10 соатга бостириб қўйилади. Дармондори тайёр бўлгач, ҳар 2 соатда бир ош қошиқдан қабул қилинади.

3. Уй шароитида шол-ғом шарбатини истеъмол қилиш жуда яхши самара беради. Уни 5 дақиқа паст оловда қайнатиб ва совитиб, 2 ош қошиқдан истеъмол қилинса, пешоб йўлини тозалайди ва шамоллашни олади.

4. Малинанинг қизил мевалари асал билан қайнатиб истеъмол қилинса, циститдан халос бўлиш осонлашади.

5. Қора турп шарбатини тенг миқдорда асал билан аралаштириб, овқатдан 30 дақиқа кейин 1 ош қошиқдан ичилса, пешоб йўлларидаги шамоллаш бартараф этилади. Даволаниш курси 3 ҳафта.

6. Уй шароитида циститни даволаш учун смородина яхши натижа беради. Цистит билан оғриганда мазкур мевани кўп миқдорда ейиш ва ундан тайёрланган компот ёки шарбатни истеъмол қилиб туриш жуда фойдали.

7. Бир ош қошиқ зверабой (қизилпойча)ни сирли идишга солиб, устига 1 стакан қайнаган сув қуйинг ва паст оловда 15 дақиқа қайнатинг. Тайёр қайнатма 60 дақиқага тиндириб қўйилади. Сўнг сиздириб олинади ва  кунига 4-5 маҳал 0,5 стакандан ичилади.

8. Дала қирқбўғини циститни даволовчи энг яхши доривор ўсимликлардан биридир. Қуритилган қирқбўғин кукунидан 2 ош қошиқ олиниб, сирли идишга солинади ва устидан 0,5 литр совуқ сув қуйилади. Сўнг паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Тайёр қайнатмани совитиб, сиздириш ва кун давомида ичиб юриш тавсия этилади.

Инсон ҳар қандай муолажани олишдан олдин ўз қон томирларини тозалаши керак. Шунинг учун сизга қон томирларини холестериндан тозалаш ҳақида тавсиялар берамиз.

ТОМИРЛАРНИ ТОЗАЛАШНИНГ ТЎРТ УСУЛИ

1. Бир чой қошиқ асалга яримта лимон шарбати ва 150 грамм қайнатилган сув қўшиб, бироз тиндирилади. Сўнг уйқуга кетишдан олдин ичилади.

2. Ўрик туршаги, ёнғоқ, олхўри, магиз ва лимон пўстлоғига асал қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр аралашма бир ой давомида овқатдан кейин бир ош қошиқдан истеъмол қилинади.

3. Ҳар куни 2-3 дона саримсоқ бўлагини еб туриш лозим.

4. Икки бўлак майдаланган саримсоқ ва ёнғоққа бир ош қошиқ ўсимлик мойи қўшиб, нонга суртиб ейиш яхши самара беради.

* * *

Халқ табобатида саломатлик учун фойдали бўлган бошқа воситалар ҳам бор. Улардан бири қовоқ уруғидир. Агар унинг саломатлигингизга қанчалик фойдали эканлигини билсангиз, қовоқ уруғидан доимий равишда фойдаланиб юрасиз.

ҚОВОҚ УРУҒИ — ДАРМОНДОРИ

Менделеев жадвалидаги ҳамма унсурларни қовоқ уруғидан топсангиз бўлади. Бу витаминларга бой уруғда темир, фосфор, рух, марганец, мис, аминокислоталар, А, Б, Д, С, К витаминлари ва ҳоказолар мавжуд.

Биринчи навбатда, қовоқ уруғининг гижжага қарши ишлатилишини биласиз. Аммо бу унинг ягона хусусияти эмас. Таркибида рух кўп бўлганлиги боис соч тўкилиши ва хиралашишига қарши восита ҳисобланади. Шунинг учун қовоқ уруғини қуритиб, доимий равишда чақиб еб юрсангиз, сочингиз тубини мустаҳкам қилади, ялтиратади ва кал бўлиб қолишдан сақлайди.

Эркакларга 30-35 ёшдан сўнг қовоқ уруғини истеъмол қилиш жуда фойдали. Чунки шу ёшдан бошлаб доимий тарзда қовоқ уруғини истеъмол қилиб юриш туфайли қариликнинг олдини олиш мумкин.

Аёлларга климакс даврида қон қуйилиб, қизиб кетиш ҳоллари юз беради. Бел ва бош оғриб, тез чарчайдиган бўлиб қолади. Қовоқ уруғини доимий истеъмол қилиб юриш орқали организм қаришининг олдини олиш ва климакс даврини қийналмасдан ўткизиб юборишга эришиш мумкин.

Қовоқ уруғи юз терисининг салқиб қолиши, доғларнинг тушиши ва терининг яллиғланиши каби қарилик аломатларидан ҳам сақлайди. Бундай пайтларда қовоқ уруғини қовурмасдан ҳам истеъмол қилиш мумкин. Уруғини қовурсангиз, ўзидаги кўп витаминларни йўқотиши мумкин. Шунинг учун уни очиқ ҳавода, қуёш тегмайдиган жойда қуритиш фойдали.

Организмингиздаги ортиқча шлак ва ичаклардаги гижжа ҳамда инфекцияларни ҳайдаб чиқаришни истасангиз, қуйидаги рецептга асосланиб тайёрланган дармондоридан доимо фойдаланинг.

1. 200 грамм хом уруққа сут қўшилиб, блендерда яхшилаб аралаштирилади. Сўнг тайёр бўлган атала оч қоринга наҳорда истеъмол қилинади. Орадан бир соат ўтгач, 1 стакан сув ичилади.

2. Газ печида уруғни 20 дақиқа давомида қовуриб олиб, сўнг сирли идишга солинади. Унинг устига 3 стакан сув қуйиб, 30 дақиқа тиндирилади. Кейин гижжа ёки инфекциядан ичи оғриётган болага ичирилади. Агар унинг таъми болага ёқмаса, шакар аралаштириб едириш мумкин.

З.ИСОҚОВА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

hordiq.uz

Kasalliklar bo'yicha barcha ma'lumot

 Цистит ёки халк ичида «чахмазак» номи билан машхур булган касаллик хакида озгина маълумот бериб утмокчиман. Цистит (грекча «kystis» - ковук ва «+itis» - яллигланиш) бу ковук деворини яллигланиш касаллиги булиб, купрок ковукнинг ички шиллик кавати зарарланади.

 Цистит аёлларда энг куп таркалган урологик касаллик хисобланади. Россияда хар йили 26-36 миллион холат кайд этилади(Лоран О.Б., 1999). Цистит инсон ёшига, жинсига ва хаёт тарзига караб турли микдорда учраши аникланган.
  • 1-15 ёшли кизларда 4%ни ва шу ёшдаги болаларда 0,5% ни яъни хар 100 та киздан 4 тасида ва хар 200 боладан 1 тасида бу касаллик учрайди.
  • 20-40 ёшдаги аёлларда 25-35%ни ташкил килса, шу ёшдаги эркакларда эса 1 % атрофини ташкил килади.
  • 65 ёшлар атрофида эса иккала жинс ваклларида 40-35% ни ташкил этади.

Бу маколада асосан аёллардаги циститга купрок эътибор бераман.

 Кискача ковук анатомияси ва физиологияси хакида.

Ковук буш, мушакдан тузилган орган булиб, сийдик туплаш ва сийдик чикариш вазифасини бажаради. Унда учта тешик бор: 2 та сийдик найини тешиги ва 1 та сийдик чикарув каналини тешиги. У кичик тосда жойлашган. Унинг хажми 250-500 мл атрофида булади. Девори 3 каватдан иборат:

  • ички – шиллик,
  • урта – мушак ва
  • ташки – адвентиция.

Аёллар сийдик чикарув канали киска ва кенг булади. Узунлиги 3,5-4 см. Ташки канал диаметри 3-9 мм атрофида булади. Аёлларда сийдик найининг орка томонида кин ва тугри ичак жойлашган.

 Касаллик сабаби

Касаллик сабаблари жуда куп:

  • Инфекция (ичак таёкча, стафилококк, клебсиелла, протеус ва б.)
  • Вирус
  • Паразит
  • Химиявий - токсик
  • Термик
  • Радиацион
  • Дори окибатида ва б.

Энг куп касалликни микроблар чакиради ва бу микроблар ичида асосий уринни грамм манфий микроблар ( асосан ичак таёкчаси) эгаллайди. Ичак таёкчаси касалликнинг 70-95% ида кузгатувчи эканлиги аникланган.

 Касаллликнинг ривожланиш механизми.

Касаллик ривожланишида жуда куп омиллар керак булади. Шулардан бири касаллик чакирувчи (патоген) микроблар. Лекин микроб булгани билан доим хам касаллик ривожланавермайди. Бунда ковук химоя тизимларини катта роли бор. Ковукнинг узини-узи химоя тизимлари:

  • Сийдик чикарув канали ичида ёки атрофида Скин безлари мавжуд. Бу безлар ишлаб чикарган суюклик таркибида махаллий химоя омили – иммуноглобулин А булади. Бу модда микробларни ураб олиб, ковук ичига киришини тухтатади ва шиллик каватга ёпишишини камайтиради. Бу без жинсий балогатга етиш даврида тулик ривожланади ва хомиладорликда фаолияти кучаяди.
  • Ковук шиллик кавати хужайралари (уротелий) узидан яна бир химоя омили мукополисахарид (гликозоаминогликан) ишлаб чикаради. Бу модда хам микробларни ковук деворига ёпишишини тухтатади ва сийдик билан чикиб кетишини таъминлайди. Бу ковукнинг асосий химоя катлами булиб, гликокаликс деб аталади. Бу модда ишлаб чикарилишини аёллик гормонлари эстероген ва прогестерон бошкаради. Дори моддалардан гепарин бу моддани ишлаб чикаришини кучайтиради.
  • Ковук шиллик каватини фагоцитар активлиги яъни махаллий иммун тизим хужайраларини патоген микробларини улдириши.
  • Гидродинамик химоя – сийдик юкори тезлик билан микробларни «ювиб» тушиб кетиши.
  • Тунда сийдикни концентирланиши(куйиклашиши) – буни окибатида сийдик осморярлиги ошиб, микроб ичидаги суюк кисмини суради ва микроб халок булади
  • Ковук шиллик каватини кучиши – танадаги бошка копловчи тукималар каби ковук ички девор хужайралари (уротелий) хам вакти – вакти билан кучиб тушади ва узида ёпишган микробларни олиб тушиб кетади
  • Сийдик таркибидаги баъзи антибактериал моддалар – бевосита микробни улдиради.

Юкоридаги химоя омиллари бузилишига олиб келувчи холатларда купрок касаллик ривожланади. Касаллик ривожланишига имконият яратадиган вазиятлар:

  • Умумий ва махаллий иммунитетни пасайишига олиб келувчи холатлар (аёллар гормонлари билан даволаниш, кандли диабет, гипотериоз каби эндокрин касалликлар, узок вакт антибиотик ичиш, камконлик, узок вакт цитостатиклар(усмага карши дорилар) билан даволаниш, совук котиш ва б.)
  • Ковукдаги органик узгаришлар ва фаолиятини бузилиши. Буни хисобига ковукдаги сийдик тулик бушамайди ва микроб билан зарарланган сийдик чикиб кетмайди. Окибатида микроб ковук ичидан йуколмай касаллик сурункали шаклга утади.
  • Ковук ичига инструментар аралашувлар(цистоскопия, ковукни катетеризацияси)
  • Фаол жинсий хаёт кечириш, жинсий хаёт гигиенасига амал килмаслик

Микробни ковукка кириш йуллари:

  • Юкорига кутарилувчи йул – микроб оралиг ва орка пешоб сохаларидан сийдик чикарув канал оркали кутарилиши
  • Пастга тушувчи йул – буйракдан пастга тушиши
  • Лимфоген – ёнбош органлар оркали

Бевосита атроф тукималардан ковук девори оркали – бу холат операция вактида ковук девори зарарланиши окибатида окма яра сифатида намоён булади.

Энг куп учрайдиган йули бу юкорига кутарилувчи йул хисобланади.

 Касаллик белгилари

Уткир цистит одатда бирор кузгатувчи омил таъсиридан сунг (совук котиш, инфекцион касалликдан сунг, жинсий алока, травма ва б.) бирданига бошланади. Беморда куйидаги шикоятлар булиши мумкин:

  • Тез-тез сийиш
  • Доимий сийдик кисташ холати
  • Сийишда кучаниш
  • Ковук ва оралик сохада димий огрик
  • Сийиш вактида огрик ва ачишиш
  • Сийдик охирида кон келиши
  • Колдик сийдик колиш хисси
  • Кечкурун тез-тез сийгани чикиш
  • Сийгани бирданига кистов булиш ва баъзан улгурмай колиш
  • Баъзан болаларда уткир циститда уткир сийдик тутилиши кузатилиши мумкин

Буни текширишда асосан сийдик тахлили килинилади. Сийдик тахлилида лейкоцитурия (лейкоцитлар сонини куп булиши)аникланади. Керак булса бошка текширув усуллари: сийдикни экиш, цистоскопия, рентген текшируви кабиларни факат мутахасис шифокор тавсия этади. Касалликка жуда куп кайталаниш характерли. Бунга куйидаги омиллар сабаб булади:

  • Аёл организмини узига хослиги(сийдик чикарув каналини)
  • Ирсий мойиллик
  • Грамм манфий микробларни тукимага ёпишиш хусусияти юкорилиги
  • Жинсий аъзолар касалликлари
  • Сийдик канали ташки тешиги аномалиялари
  • Жинсий хаёт тарзи (эрта бошлаш, норегуляр ва куп партнёрга эга булиш)
  • Жинсий йуллар оркали юкадиган касаллик мавжудлиги(сузак, трихомониаз ва захм каби)
  • Даволанишни охиригача олиб бормаслик
  • Кайта айни уша инфекцияни юкиши(ичак таёкча)
  • Жинсий хаёт ва бошка шахсий гигена коидаларига амал килмаслик
  • Антибиотикларни назоратсиз, уз холича ва пала-партиш истеъмол килиш
  • Тасдикланмаган ва ноодатий усуллар билан нотугри даволаниш
  • Узини-узи даволаш

 

1.Микробга карши дорилар

2.Яллигланишга карши дорилар

3.Сийдик харакатига органик ва функционал халакит бериб турган бузилишларни даволаш

4.Жинсий ва гигиеник омилларни коррекция килиш

5.Иммунотерапия

6.Сийдик рН ини узгартирувчи терапия

7.Диета ва ичиш режимига амал килиш, фитотерапия, физиотерапия ва б.

Даволашни факат мутахасис шифокор диагноз куйиб, сунг амалга оширади.

 Касалликни олдини олиш

 

  • Ич котишини олдини олиш
  • Сийдик йуллари шиллик каватини таъсирловчи овкатлардан пархез килиш (тузланган, турли овкат кушимчалари, консервалар, уткир соуслар, уксус, алкоголли ичимликлар, аччик чой, газланган суюкликлар, калампир ва б.)
  • Шахсий ва жинсий гигиена коидаларига эркак ва аёлларни бир хил амал килишлари.

 

 Кулланилган адабиётлар

1.Г.Н. Скрябин, В.П. Александров, Д.Г. Кореньков, Т.Н.Назаров – Циститы (учебное пособие) Санкт Петербург 2006

2.Национальное руководство по урологии под ред. Н.А. Лопаткина

3.Теплов С.А, Назарова Л.С, Елисеева И.П. Уретриты, циститы, кольпиты, вульвовагиниты. Крон-Пресс. М., 2000. с 253.

4.Бошка куплаб интернет сайт маълумотлари ва расмлари.

Муаллиф:           Исломов Одилхон Рустамович

 

 

скачать dle 10.3фильмы бесплатно

dawo.uz

Sistit jinsiy yo‘l bilan yuqadimi ? — Avitsenna.uz sayti

Sistit infeksion xastalik emas. U jinsiy yaqinlik vaqtida to‘g‘ridan-to‘g‘ri yuqmaydi. Ayrim holatlarda  jinsiy aloqadan keyin kasallikning xuruj qilishi nozik a’zolar mikroflorasining buzulishi bilan bog‘liq bo‘lishi mumkin. Ya’ni jinsiy a’zoda rivojlangan bakteriyalar aloqa vaqtida siydik yo‘liga, tushib sistit kasalligini keltirib chiqaradi.

Foto: Womanadvice.ru

Bundan tashqari ayol immun tizimining sustligi, siydik yo‘llarining shamollashi, shaxsiy gigiyenaga amal qilmaslik ham sistitga olib kelishi mumkin. O‘zbilarmonlik bilan turli dori vositalarini qabul qilish yoki oxirigacha davolanmaslik kasallikning qaytalash ehtimolini oshiradi.

Sistit kasalligi belgilari

Surunkali sistit simptomlarsiz yoki qovuqni ta’sirlovchi turli simptomlar bilan kechishi mumkin. Bemorlarda ko‘pincha tez-tez siyish, diuriya va nikturiya kuzatiladi. Siydikning havo aralash chiqishi ichak-qovuq oqmasi yoki gaz hosil qiluvchi infeksiya borligi xaqida o‘ylashga undaydi. Fizikal tekshirganda ko‘p hollarda kasallik belgilari kuzatilmaydi.

Kasallik vaqtida jinsiy aloqada bo‘lish mumkinmi?

Sistit bilan og‘rigan ayollarni kasallik vaqtida turmush o‘rtog‘imga ham yuqishi mumkinmi degan savol o‘ylantiradi. Shuni eslatib o‘tish lozimki, erkaklar kamdan kam holatlarda  sistitga chalinishadi. Bunga esa asosan surunkali prostatit xastaligining zo‘rayishi sabab bo‘ladi.

Kasallik vaqtida jinsiy aloqada bo‘lish tavsiya etilmaydi.  Bunday yaqinlikdan keyin siydik qopiga tushayotgan bosim kuchayadi va bemorning holati yomonlashishi kuzatiladi. Hatto davolanishning eng so‘nggi bosqichlarida ham kasallik qaytalashi kuzatilgan.

Sistitni davolash usullari

Surunkali sistitga yo‘l qo‘ymaslik uchun uni o‘z vaqtida va to‘g‘ri davolash darkor. Davolashning eng muhim jihatlaridan biri, kasallik sabablarini aniqlash va kasallikka olib keluvchi omillarni muvofiq ravishda bartaraf etishdir. Sistitni davolash uzoq vaqt talab qiladi. Avvalo, peshob tahlilidan so‘ng mikroblarga qarshi terapiya tavsiya etiladi. Fizioterapiya muolajalarini olish lozim bo‘ladi. Lazer ham juda samarali ta’sir ko‘rsatadi. Chunki peshob pufagi shilliq qavatiga o‘zini tiklashida yordam beradi. Uchinchidan, ko‘pincha peshob pufagiga gialuron kislotasi kiritish yaxshi natija beradi. U peshob pufagi shilliq qavati qoplab, yallig‘lanishning tarqalishiga to‘sqinlik qiladi va himoyalaydi. Bundan tashqari, davolash kursini o‘tagandan keyin ayol o‘z salomatligiga e’tiborli bo‘lsa, uni qayta qo‘zg‘atuvchi stresslarga yo‘l qo‘ymasa, bakteriyalarning oldini olish uchun doimiy ravishda shaxsiy gigiyena qoidalariga amal qilib borsa, kasallik xuruji ancha kamayadi, butunlay tuzalib ketish ehtimoli ham yuqori.

Sistitni xalq tabobati usullari orqali davolash

Foto: Chinadoctor.ru.com

  • Petrushkaning bir choy qoshiq urug‘iga 1 stakan qaynatib sovitilgan suv qo‘shiladi va salqin joyga 10 soatga bostirib qo‘yiladi. Darmondori tayyor bo‘lgach, har 2 soatda bir osh qoshiqdan qabul qilinadi.
  • Uy sharoitida sholg‘om sharbatini iste’mol qilish juda yaxshi samara beradi. Uni 5 daqiqa past olovda qaynatib va sovitib, 2 osh qoshiqdan iste’mol qilinsa, peshob yo‘lini tozalaydi va shamollashni oladi.
  • Malinaning qizil mevalari asal bilan qaynatib iste’mol qilinsa, sistitdan xalos bo‘lish osonlashadi.
  • Qora turp sharbatini teng miqdorda asal bilan aralashtirib, ovqatdan 30 daqiqa keyin 1 osh qoshiqdan ichilsa, peshob yo‘llaridagi shamollash bartaraf etiladi. Davolanish kursi 3 hafta.
  • Uy sharoitida sistitni davolash uchun smorodina yaxshi natija beradi. Sistit bilan og‘riganda mazkur mevani ko‘p miqdorda yeyish va undan tayyorlangan kompot yoki sharbatni iste’mol qilib turish juda foydali.
  • Dala qirqbo‘g‘ini sistitni davolovchi eng yaxshi dorivor o‘simliklardan biridir. Quritilgan qirqbo‘g‘in kukunidan 2 osh qoshiq olinib, sirli idishga solinadi va ustidan 0,5 litr sovuq suv quyiladi. So‘ng past olovda 15 daqiqa qaynatiladi. Tayyor qaynatmani sovitib, sizdirish va kun davomida ichib yurish tavsiya etiladi.

Sistitni oldini olish uchun foydali tavsiyalar

  1. Sovuq joyda o‘tirish mumkin emas. Ob-havoga mos kiyining.
  2. Achchiq, marinadlangan, dudlangan, qovurilgan mahsulotlar va spirtli ichimliklarni suiiste’mol qilish yaramaydi.
  3. Ko‘proq suyuqlik iching. Peshob pufagi yaxshi “ishlashi” uchun kuniga 2 litr suv iching.
  4. Uzoq vaqt o‘tirmang. Agar o‘tirib ishlashga majbur bo‘lsangiz, har 30 daqiqada o‘rningizdan turib, biroz mashq qiling.
  5. Peshobni uzoq muddat majburan tutib turish mumkin emas. Shuningdek, sistitning oldini olish uchun ich qotishiga ham yo‘l qo‘ymang.

Diqqat! Sistitni albatta shifokor bilan birga davolash kerak. To‘liq davolanilmagan sistit buyraklar xastaliklariga sabab bo‘ladi.

Peshob pufagini mustahkamlash uchun mashqlar

Foto: Medindia.net

  1. Polga o‘tirib, tizzalarni buking va ularni qo‘llaringiz bilan ushlab, gavdangizni orqaga-oldingi tarzida bir yotib, bir turib mashq qiling.
  2. Tizzalab o‘tiring. Qo‘llaringizni boshingizning orqa qismiga qo‘yib, avval oyoqlaringizga nisbatan o‘ng tomonga, keyin chap tomonga galma-galdan o‘tiring. Elkangizni to‘g‘ri tutishga harakat qiling.
  3. Yonboshlab yoting. Qo‘llaringiz tanangizning ikki chetida tursin. Endi tizzalaringizni bukib, ko‘krak tomonga ko‘taring. So‘ng yana to‘g‘ri yotib, yana mashqni takrorlang.
  4. Chalqanchasiga yotgancha qo‘llaringizni to‘g‘ri qo‘ying. Endi tanangizning tos sohasini ko‘taring va shu holda biroz turing. So‘ng uchgacha sanab, sekin avvalgi holatingizga qayting.

Homiladorlikda sistit qanday kechadi?

Statistik ma’lumotlarga qaraganda, homilador ayollarning 10-50 foizi sistit kasalligi bilan og‘riydi. Uning o‘ziga yarasha sabablari ko‘p, albatta. Birinchidan, bu ayollarning tashqi peshob ajratuvchi kanalining o‘ziga xosligi (kalta va keng) bilan bog‘liq bo‘lsa, ikkinchidan, homiladorlik davrida ayol immunitetining pasayishi (homilani saqlash maqsadida homilador ayol immuniteti birmuncha pasayadi) sabab bo‘ladi. Uchinchidan, bu davrda organizmdagi gormonal o‘zgarishlar ham asosiy omillardan biri bo‘lib sanaladi.

Sistit bilan og‘rigan ayol tez va og‘riqli peshob ajratishidan, og‘riqlar peshob ajratishning so‘nggida kuchayishidan shikoyat qiladi. Bundan tashqari, bemorlarda peshob ajratishga yolg‘on chaqiriqlar bo‘ladi. Homilador ayollarda me’yor vaqtida ham bunday holat kuzatilishi mumkin. Bu homila hisobiga kattalashayotgan bachadonning siydik qopini bosishi bilan bog‘liq. Ammo bu holatda peshob ajralishidan so‘ng og‘riq bo‘lmaydi.

O‘tkir sistitda, shuningdek, tana haroratining oshishi, qorin sohasida og‘riq bezovta qiladi. Surunkali sistitda esa yuqoridagi belgilar kamroq yuzaga chiqadi. Bunda ayolning siydigi biroz xiralashgan, ba’zan esa yiring yoki qon aralashgan kelishi mumkin.

Telegramdagi rasmiy kanalimizga a’zo bo‘ling!

A’zo bo‘lish

loading...

avitsenna.uz

Sixat Salomatlik | Цистит: что же делать? Укреплять иммунитет или теплее одеваться?

Существуют заболевания, о которых известно все и всем. Или, по крайней мере, так кажется. Это связано с тем, что заболевания эти широко распространены, и многие люди рано или поздно сталкиваются с ними. Вам охотно дадут рекомендации относительно того, как лечить насморк, расстройство желудка или, например, цистит.

Статистика по этому заболеванию впечатляет и удручает одновременно: по данным различных исследований, в России острым циститом болеют до 36 млн человек в год. При этом женщины страдают от этого заболевания в десятки раз чаще. И это несмотря на то, что из поколения в поколение мамы дают своим дочерям рекомендации – «не сиди на холодной земле», «одевайся теплее», Количество эпизодов цистита не уменьшается. Объясняется это тем, что слишком много факторов провоцируют цистит и переохлаждение лишь один из них. Например, изменения со стороны гормонального фона нередко приводят к циститу. Именно поэтому очень часто цистит возникает у женщин на фоне климактерического синдрома  или после родов. Каким образом гормональный фон может повлиять на возникновение воспалительного процесса, тем более, когда хорошо известно, что, как правило,  при посеве мочи больной циститом выявляется кишечная палочка?. С ее присутствием связано более 75% случаев воспаления мочевого пузыря и мочевыводящих путей. К другим возбудителям относятся стафилококки (3,6% случаев), энтерококки (4,0%), протеи (3,5%), клебсиеллы (3,5%) и другие бактерии. Дело в том, что так называемые возбудители цистита являются условно-патогенной микрофлорой. Т.е. в норме присутствуют в организме каждого человека и выполняют немаловажную роль. Но под влиянием определенных условий, проникают в органы присутствие в которых им несвойственно и начинают там размножаться в избыточном количестве, вызывая продуктами своей жизнедеятельности выраженный воспалительный процесс. Особенности строения женской мочевыводящей системы  объясняют, почему женщины страдают циститом чаще: бактериям гораздо проще попасть в мочевой пузырь по широкому и короткому мочеиспускательному каналу. Кроме того, микрофлора опосредовано регулируется гормональным фоном, поэтому при его резком изменении могут возникнуть условия для смещения нормального содержания разных микроорганизмов в сторону резкого увеличения одного из них одновременно с гибелью других.

Ослабление иммунитета (которое может вызвать стресс, неправильное питание, переохлаждение и множество других причин) также заметно упрощает внедрение бактерий в мочевой пузырь и их негативное воздействие. Выбор терапии цистита, безусловно, должен базироваться на рекомендациях врача-уролога. С осторожностью нужно относиться и к домашним рецептам лечения цистита. Рекомендации пить больше жидкости, исключить из рациона соль и острые приправы, действительно, разумны. А вот убеждение, что цистит может пройти сам собой или что при цистите нужно пить пиво, смешанное с растительными отварами, может быть опасным.

К сожалению, даже при правильном лечении не всегда удается избавиться от цистита на всю жизнь – очень часто он переходит в хроническую форму и, особенно, если не устранен провоцирующий фактор, повторное обострение все же развивается в течение последующих 6-12 месяцев после первого эпизода болезни у 25-40% пациентов. Цистит необходимо лечить антибиотиками и важно, чтобы необходимый препарат подбирал врач с учетом индивидуальных особенностей и конкретного возбудителя. Но, как правило, лечение цистита требует комплексного подхода, т.к. только антимикробная терапия не способно нормализовать состояние мочевого пузыря и мочевыводящих путей, а также уменьшить риск повторных обострений. Для этого оптимален прием препаратов на основе растительных экстрактов, например, препарат «Уропрофит» – представляет собой комбинацию  биологически активных веществ, выделенных из экстрактов лекарственных растений. Они препятствуют прикреплению бактерий к стенкам мочевого пузыря, а значит, эффективно борются с главной причиной цистита. Кроме того, препарат оказывает противовоспалительное, спазмолитическое и диуретическое действие, за счет чего купирует все симптомы цистита.

Read more: http://uroproblems.ru/statyi/cistit-chto-delat/#ixzz3jEayCAOY

sixat-salomatlik.uz

ЦИСТИТ ЁХУД "ЧАХМАЗАК" - 28 Июня 2014

Цистит ёхуд «чахмазак»

Цистит ёки халк ичида «чахмазак» номи билан машхур булган касаллик хакида озгина маълумот бериб утмокчиман. Цистит  (грекча «kystis» - ковук  ва «+itis» - яллигланиш) бу ковук деворини яллигланиш касаллиги булиб, купрок ковукнинг ички шиллик кавати зарарланади.

Цистит аёлларда энг куп таркалган урологик касаллик хисобланади. Россияда хар йили 26-36 миллион холат кайд этилади(Лоран О.Б., 1999).  Цистит инсон ёшига, жинсига ва хаёт тарзига караб турли микдорда учраши аникланган.

  • 1-15 ёшли кизларда 4%ни ва шу ёшдаги болаларда 0,5% ни яъни хар 100 та киздан 4 тасида ва хар 200 боладан 1 тасида бу касаллик учрайди.

  • 20-40 ёшдаги аёлларда 25-35%ни ташкил килса, шу ёшдаги эркакларда эса 1 % атрофини ташкил килади.

  • 65 ёшлар атрофида эса иккала жинс ваклларида 40-35% ни ташкил этади.

Бу маколада асосан аёллардаги циститга купрок эътибор бераман.

Кискача ковук анатомияси ва физиологияси хакида.

Ковук буш, мушакдан тузилган орган булиб, сийдик туплаш ва сийдик чикариш вазифасини бажаради. Унда учта тешик бор: 2 та сийдик найини тешиги ва 1 та сийдик чикарув каналини тешиги. У кичик тосда жойлашган. Унинг хажми 250-500 мл атрофида булади. Девори 3 каватдан иборат: ички – шиллик, урта – мушак ва ташки – адвентиция. Аёллар сийдик чикарув канали киска ва кенг булади. Узунлиги 3,5-4 см. Ташки канал диаметри 3-9 мм атрофида булади. Аёлларда сийдик найининг орка томонида кин ва тугри ичак жойлашган.

Касаллик сабаби

Касаллик сабаблари жуда куп:

  • Инфекция (ичак таёкча, стафилококк, клебсиелла, протеус ва б.)

  • Вирус

  • Паразит

  • Химиявий - токсик

  • Термик

  • Радиацион

  • Дори окибатида ва б.

Энг куп касалликни микроблар чакиради ва бу микроблар ичида асосий уринни грамм манфий микроблар ( асосан ичак таёкчаси) эгаллайди. Ичак таёкчаси касалликнинг 70-95% ида кузгатувчи эканлиги аникланган. 

Касаллликнинг ривожланиш механизми.

Касаллик ривожланишида жуда куп омиллар керак булади. Шулардан бири касаллик чакирувчи (патоген) микроблар. Лекин микроб булгани билан доим хам касаллик ривожланавермайди. Бунда ковук химоя тизимларини катта роли бор. Ковукнинг узини-узи химоя тизимлари:

  • Сийдик чикарув канали ичида ёки атрофида Скин безлари мавжуд. Бу безлар ишлаб чикарган суюклик таркибида махаллий химоя омили – иммуноглобулин А булади. Бу модда микробларни ураб олиб, ковук ичига киришини тухтатади ва шиллик каватга ёпишишини камайтиради. Бу без жинсий балогатга етиш даврида тулик ривожланади ва хомиладорликда фаолияти кучаяди.

  • Ковук шиллик кавати хужайралари (уротелий) узидан яна бир химоя омили мукополисахарид (гликозоаминогликан) ишлаб чикаради. Бу модда хам микробларни ковук деворига ёпишишини тухтатади ва сийдик билан чикиб кетишини таъминлайди. Бу ковукнинг асосий химоя катлами булиб, гликокаликс деб аталади. Бу модда ишлаб чикарилишини аёллик гормонлари эстероген ва прогестерон бошкаради. Дори моддалардан гепарин бу моддани ишлаб чикаришини кучайтиради. 

  • Ковук шиллик каватини фагоцитар активлиги яъни махаллий иммун тизим хужайраларини патоген микробларини улдириши.

  • Гидродинамик химоя – сийдик юкори тезлик билан микробларни «ювиб» тушиб кетиши.

  • Тунда сийдикни концентирланиши(куйиклашиши) – буни окибатида сийдик осморярлиги ошиб, микроб ичидаги суюк кисмини  суради ва микроб халок булади

  • Ковук шиллик каватини кучиши – танадаги бошка копловчи тукималар каби ковук ички девор хужайралари (уротелий) хам вакти – вакти билан кучиб тушади ва узида ёпишган микробларни олиб тушиб кетади

  • Сийдик таркибидаги баъзи антибактериал моддалар – бевосита микробни улдиради.

Юкоридаги химоя омиллари бузилишига олиб келувчи холатларда купрок касаллик ривожланади. Касаллик ривожланишига имконият яратадиган вазиятлар:

  • Умумий ва махаллий иммунитетни пасайишига олиб келувчи холатлар (аёллар гормонлари билан даволаниш, кандли диабет, гипотериоз каби эндокрин касалликлар, узок вакт антибиотик ичиш, камконлик, узок вакт цитостатиклар(усмага карши дорилар) билан даволаниш, совук котиш ва б.)

  • Ковукдаги органик узгаришлар ва фаолиятини бузилиши. Буни хисобига ковукдаги сийдик тулик бушамайди ва микроб билан зарарланган сийдик чикиб кетмайди. Окибатида микроб ковук ичидан йуколмай касаллик сурункали шаклга утади.

  • Ковук ичига инструментар аралашувлар(цистоскопия, ковукни катетеризацияси)

  • Фаол жинсий хаёт кечириш, жинсий хаёт гигиенасига амал килмаслик

Микробни ковукка кириш йуллари:

  • Юкорига кутарилувчи йул – микроб оралиг ва орка пешоб сохаларидан сийдик чикарув канал оркали кутарилиши

  • Пастга тушувчи йул – буйракдан пастга тушиши

  • Лимфоген – ёнбош органлар оркали

  • Бевосита атроф тукималардан ковук девори оркали – бу холат операция вактида ковук девори зарарланиши окибатида окма яра сифатида намоён булади.

Энг куп учрайдиган йули бу юкорига кутарилувчи йул хисобланади.

Касаллик белгилари

Уткир цистит одатда бирор кузгатувчи омил таъсиридан сунг (совук котиш, инфекцион касалликдан сунг, жинсий алока, травма ва б.) бирданига бошланади. Беморда куйидаги шикоятлар булиши мумкин:

  • Тез-тез сийиш

  • Доимий сийдик кисташ холати

  • Сийишда кучаниш

  • Ковук ва оралик сохада димий огрик

  • Сийиш вактида огрик ва ачишиш

  • Сийдик охирида кон келиши

  • Колдик сийдик колиш хисси

  • Кечкурун тез-тез сийгани чикиш

  • Сийгани бирданига кистов булиш ва баъзан улгурмай колиш

  • Баъзан болаларда уткир циститда уткир сийдик тутилиши кузатилиши мумкин

Буни текширишда асосан сийдик тахлили килинилади. Сийдик тахлилида лейкоцитурия (лейкоцитлар сонини куп булиши)аникланади. Керак булса бошка текширув усуллари: сийдикни экиш, цистоскопия, рентген текшируви кабиларни факат мутахасис шифокор тавсия этади.

Касалликка жуда куп кайталаниш характерли. Бунга куйидаги омиллар сабаб булади:

  • Аёл организмини узига хослиги(сийдик чикарув каналини)

  • Ирсий мойиллик

  • Грамм манфий микробларни тукимага ёпишиш хусусияти юкорилиги

  • Жинсий аъзолар касалликлари

  • Сийдик канали ташки тешиги аномалиялари

  • Жинсий хаёт тарзи (эрта бошлаш, норегуляр ва куп партнёрга эга булиш)

  • Жинсий йуллар оркали юкадиган касаллик мавжудлиги(сузак, трихомониаз ва захм каби)

  • Даволанишни охиригача олиб бормаслик

  • Кайта айни уша инфекцияни юкиши(ичак таёкча)

  • Жинсий хаёт ва бошка шахсий гигена коидаларига амал килмаслик

  • Антибиотикларни назоратсиз, уз холича ва пала-партиш истеъмол килиш

  • Тасдикланмаган ва ноодатий усуллар билан нотугри даволаниш

  • Узини-узи даволаш

 

Даволаш усуллари

1.Микробга карши дорилар

2.Яллигланишга карши дорилар

3.Сийдик харакатига органик ва функционал халакит бериб турган бузилишларни даволаш

4.Жинсий ва гигиеник омилларни коррекция килиш

5.Иммунотерапия

6.Сийдик рН ини узгартирувчи терапия

7.Диета ва ичиш режимига амал килиш, фитотерапия, физиотерапия ва б.

Даволашни факат мутахасис шифокор диагноз куйиб, сунг амалга оширади.

Касалликни олдини олиш

  • Ич котишини олдини олиш

  • Сийдик йуллари шиллик каватини таъсирловчи овкатлардан пархез килиш (тузланган, турли овкат кушимчалари, консервалар, уткир соуслар, уксус, алкоголли ичимликлар, аччик чой, газланган суюкликлар, калампир ва б.)

  • Шахсий ва жинсий гигиена коидаларига эркак ва аёлларни бир хил амал килишлари.

 

Кулланилган адабиётлар

1.Г.Н. Скрябин, В.П. Александров, Д.Г. Кореньков, Т.Н.Назаров – Циститы (учебное пособие) Санкт Петербург 2006

2.Национальное руководство по урологии под ред. Н.А. Лопаткина

3.Теплов С.А, Назарова Л.С, Елисеева И.П. Уретриты, циститы, кольпиты, вульвовагиниты. Крон-Пресс. М., 2000. с 253.

4.Бошка куплаб интернет сайт маълумотлари ва расмлари.

 

Муаллиф:                  уролог Исломов Одилхон Рустамович

kutubhona.ucoz.com


Смотрите также